UzReport Ўзбекистонда илк марта юқори тезликдаги интернет орқали тўғридан-тўғри трансляция ўтказди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UzReport Ўзбекистонда илк марта юқори тезликдаги интернет орқали тўғридан-тўғри трансляция ўтказди

UzReport Ўзбекистонда илк марта юқори тезликдаги интернет орқали тўғридан-тўғри трансляция ўтказди

“Медиа, реклама ва замонавий технологиялар” Форуми доирасида тўртинчи авлод юқори технологиясига асосланган 4G LTE интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда биринчи тўғридан-тўғри (жонли) телетрансляция ўтказилди.

Тадбир ўтказилаётган жойдан тўғридан-тўғри (жонли) уланиш UzReport TV телеканали томонидан уюштирилди ва телетомошабинларга реал вақт режимида Форумнинг асосий сессияларидан бири бўлмиш – “Танишувлар сессияси”ни кузатиш имкониятини берди.

“Замонамиз жуда мобил, унда рўй бераётган жараёнлар эса тез ўтиб кетади, бундай шароитда аудиторияга оператив ахборотни етказиш тезлиги ва ишончлилиги ҳар қандай медиакомпания учун биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга, ахборот каналлари учун воқеа жойидан бевосита маълумот ва жонли эфир узатишнинг қадри кун сайин ортиб бормоқда. Янги форматдаги, серҳаракат, муваффақиятли ва фаол фойдаланувчиларга мўлжалланган телеканал бўлганимиз туфайли ҳам биз учун бу объектив заруриятга айланди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, ўз телеканалимизнинг иш жараёнига ИП протоколи асосида видеони тўғридан-тўғри режимда узатиш соҳасида етакчи бўлган LiveU компаниясининг илгор ускуналарини жорий қилишга қарор қилдик. Бу эса бизга шошилинч материалларни тезкор узатиш масаласини самарали ҳал этиш ва муҳим воқеаларни жонли эфирда ёритиш имкониятини беради”, — дея янгиликка изоҳ берди UzReport TV телеканалининг техник директори Саидумар Хўжаев.

Айтиш керакки, LiveU компаниясининг кўплаб мукофотларга сазовор бўлган технологияси енгил вазнли ва ишлатиш осон бўлган ускуна ва тезкор интернет ёрдамида дунёнинг исталган бурчагидан видеосигналнинг тўғридан-тўғри (жонли) трансляциясини амалга ошириш имконини беради.

LiveUнинг енгил вазнли видеостримерлари юқори маҳсулдорлик ва портативликнинг ноёб уйғунлигини таъминлайди. Бу ускуналарнинг асосини видеокодировканинг янги кўп процессорли механизми ва тўртинчи авлод каналларини патентланган бирлаштириш алгоритмлари ташкил этади.

Стримерларни юклаш вақти бир дақиқадан камроқ, шу сабабдан улар тез ўзгарувчан воқеалар ва тез ўтувчи саҳналар ҳақидаги репортажларни тайёрлашда беқиёс ўрин тутади.

Таъкидлаш керакки, UzReport TV телеканали томонидан “Медиа, реклама ва замонавий технологиялар” Форуми доирасида ўтказилган биринчи тўғридан-тўғри (жонли) телетрансляция тадбирнинг телекоммуникацион ҳамкори бўлмиш UMS мобил алоқа операторининг 4G LTE технологияли юқори тезликдаги интернети ёрдамида амалга оширилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru