Eve V планшети Microsoft Surface Pro’нинг рақибига айланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Eve V планшети Microsoft Surface Pro’нинг рақибига айланади

Eve V планшети Microsoft Surface Pro’нинг рақибига айланади

АҚШнинг Microsoft компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган Microsoft Surface Pro линейкасидаги планшетлар Windows операцион тизимидаги энг кучли қурилмалар ҳисобланади. Аммо уларнинг нархи бозордаги бошқа планшетларга қараганда бир қадар қиммат. Мазкур омилни ҳисобга олган ҳолда Eve фирмаси бозордаги энг яхши Windows планшетни яратишни бошлаб юборди.

Қурилмага Eve V номи берилиши маълум қилинган. Ташқи томондан модель Microsoft планшетларига ўхшаб бурчакли қирралар эга, махсус подставкаси ҳам бор. Terabayt.uz ёзишича, Еve V планшети 12,3 дюймли 2К форматидаги IGZO LCD экран, еттинчи авлод Intel Core M3/i5/i7 процессори, 8/16 ГБ LPDDR3 оператив хотира билан жиҳозланади. Доимий хотиранинг сиғими версияга қараб 128/256/512 ГБ.
Eve V планшети Microsoft Surface Pro’нинг рақибига айланади

Модель бармоқ изи сканерига эга бўлади. Унга ҳар бири 1 Вт қувватга эга тўртта динамик ўрнатилиши маълум қилинган. Асосий камерасининг аниқлиги – 5 МП, олд камераники – 2 МП.

Планшетга 21 ноябрдан бошлаб Indiegogo платформасида буюртма бериш мумкин бўлади. Нархи 900 доллар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru