Одатда, телефонни блоклаш учун PIN-код ёки бармоқ изи сканеридан фойдаланамиз. Бироқ сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, бундай усуллар ҳам телефонни ташқи хавфдан яхши ҳимоя қилолмаслиги мумкин экан.
Terabayt.uz сайти ёзишича, хакерлар Wi-Fi сигнали орқали смартфондаги PIN-кодни аниқлаш усули топишди. Хакерлар бунинг учун қалбаки Wi-Fi нуқтасини яратишади ва узатилган сигнал ёрдамида фойдаланувчи ишлатадиган PIN-кодни билиб олишади. Бунинг оқибатини англаш эса у қадар мураккаб эмас.
Жараён WindTalker дастури ёрдамида амалга оширилади: у бошқа хакерлик дастурларидан фарқли ўлароқ, фойдаланувчи босадиган тугмаларнинг товушини ҳам аниқлаш имкониятига эга. Буларнинг барчаси Wi-Fi тармоғи орқали бажарилади.
Албатта, бундан хавотирга тушиш керак эмас. WindTalker дастури самарали ишлаши учун бир қатор муайян созлама ва шароитлар талаб этилади. Шундай бўлса-да, бу маълумот смарт қурилма фойдаланувчилари учун аҳамиятли. Айниқса, жамоат жойларидаги бепул Wi-Fi тармоқларга уланганда ҳушёр бўлиш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди