Маълумки, Apple компаниясининг деярли барча қурилмалари Хитойда ишлаб чиқарилади. Аниқроғи, “Олма” қурилмалари Foxconn ва Pegatron фирмалари томонидан тайёрланади. Бироқ АҚШда президент ўзгариши муносабати билан айни пайтда бир қатор америкалик брендлар ўз маҳсулотларини тайёрлашни АҚШга кўчириш масаласини ўйлаб кўришмоқда. Бунга сабаб америкалик ишбилармонларнинг давлатга етарли миқдорда солиқ тўламаётганидир. Энг қизиғи, янги ҳукумат Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 45%лик бож жорий қилишни ҳам режалаштирган. Terabayt.uz ёзишича, шу мақсадда Apple ҳам Тайваннинг юқорида номи келган икки йирик компаниясидан iPhone’ларни АҚШда ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.
Ҳозирча Тайваннинг Foxconn ва Pegatron фирмалари бу борада Apple’га ҳеч қандай жавоб бермади. Бироқ улар рози бўлган тақдирда ҳам, келажакда Apple қурилмаларининг нархи АҚШ ҳудудида тайёрлангани боис икки бараварга ошиши мумкин. Бундай ҳолат на ишлаб чиқарувчи ва на мижозга хуш келади. Воқеалар ривожини кузатамиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди