Россиянинг Яндекс компанияси тез кунда корпоратив фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни йўлга қўйишга хизмат қиладиган “Коннект” номли платформани тақдим этади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
“Яндекс.Коннект” веб сайт ва персонал компьютерларга чиқарилган иловани ўзаро бирлаштиради. Тизим компания доирасида мулоқотни бўлимлар ёки мавзулар бўйича тақсимлашга кўмаклашади. Шунингдек, ёзишмалар юритиш ва ўзаро файл алмашишга имконият беради.
Бундан ташқари, мазкур платформа лойиҳаси асосида Android ва iOS дастурларига мўлжалланган “Ямб” номли мобил илова ҳам яратилади. Ушбу клиент фақатгина “Яндекс.Коннект” платформасига боғлангандагина фаолият юритиши мумкин бўлади. Албатта, платформа Яндекснинг бошқа сервислари билан фаол интеграцияланади. Уларга “Почта”, “Диск” булутли хотираси, “Календарь” ва “Контактлар”ни мисол қилиш мумкин.
Ҳозирча “Яндекс.Коннект” платформаси ва “Ямб” иловасининг тақдимот санасига аниқлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди