Жанубий Кореянинг LG компанияси тез орада LG G Pad III 10.1 планшети намойиш қилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти. Ушбу моделнинг саккиз дюймли экран билан жиҳозланган версияси шу йилнинг баҳорида сотувга чиқарилган эди. Бироқ планшетнинг 10 дюймли версияси ҳали-ҳануз фойдаланувчилар томонидан кутилаётган эди.
Куни кеча интернет тармоғидаги технология сайтларида ўн дюймли экран ўрнатиладиган LG G Pad III 10.1 планшетининг суратлари пайдо бўлди. Демак, планшетнинг тақдимотига ҳам узоқ вақт қолмаган.
Расмлардан кўриниб турганидек, ушбу моделда LG планшетларига хос дизайн ўзгарган. Планшет подставка ва стереодинамикларга (тахмин) эга. Унга Full HD аниқлигидаги экран ва LTE модем ўрнатилгани маълум қилинган. Ҳозирча бошқа техник кўрсаткичлар ва планшет нархига аниқлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди