Одноклассники ижтимоий тармоғи гиф кўринишидаги расмлардан фойдаланиш учун тўлов жорий қилмайдиган бўлди. Фойдаланувчилар ўзаро ёзишувлар пайтида бу расмларни бепул жўната оладилар, тажриба тариқасида фойдаланиш даврида гифларни ишлатиш учун пул тўлаганларга эса улар сарф этган ОК пул бирликлари қайтариб берилади. Синов пайтида олинган маълумотлар асосида ижтимоий тармоқ кўнгил очар ҳизматларни бепул ва пуллик кўринишла ривожлантиради.
Лойиҳа раҳбари Антон Федчин: «Гиф-расмлар тасмада жуда оммабоп, шу сабабли биз уларнинг ўзаро ёзишувларда фойдаланувчилар учун нақадар муҳимлигини билиш учун тажриба ўтказдик. Олинган маълумотлар асосида биз ОКда бепул ва ноёб пуллик кўнгил очар ҳизматларни ривожлантириш ҳақида қарор қабул қилдик. OK Messages иловасининг асосий ҳизмати бу гиф расмларга ўхшатиб қурилган UGC-контент — «Жонли стикерлардир». Биз ушбу истиқболли йўналишни ривожлантиримоқчимиз».
ОКда гиф расмлар алмашинуви хизмати 2015 йилнинг май ойида пайдо бўлган. Хозирги кунга келиб фойдаланувчилар суткасига 1 млрд гиф жўнатмоқдалар. Ушбу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 133 маротаба ўсди. ОК фойдаланувчилари гиф расмларни нафақат ўз қайдларида, балки шахсий ёзишувларда ҳам жўнатиш ва профил сурати сифатида юклаш имкониятларига эга. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди