SanDisk компанияси флешкаларнинг янги авлодини намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

SanDisk компанияси флешкаларнинг янги авлодини намойиш қилди

SanDisk компанияси флешкаларнинг янги авлодини намойиш қилди

SanDisk компанияси ўзининг расмий сайтида иккита моделдан иборат флешкаларнинг янги авлодини намойиш қилди, деб ёзади Kun.uz.

Биринчи модель ихчамликни хуш кўрадиганлар учун манзур бўлади. 128 Гб ҳажмга эга SanDisk Ultra Fit флешкаси бундай ҳажмга эга дунёдаги энг кичик флешка ҳисобланади. У ўлчамлари бўйича 10 центли чақа пулнинг ўлчамлари билан баробар. Бундай флешкада FullHD форматида 16 соат видеомаълумот сақлаш мумкин. Флешканинг ўқиш тезлиги бир сонияда 130 Мб ни, нархи эса 119 долларни ташкил қилади.

Иккинчи модель SanDisk Ultra бугунги кунда SanDisk компаниясининг энг катта ҳажмдаги флешкаси ҳисобланиб, 256 Гб маълумот сақлаш имконини беради. Гаджет биринчи моделга ўхшаб кичкина ўлчамларга эга эмас, лекин унинг сиғимдорлиги барча ноқулайлик ўрнини тўлдиради. Бу флешкада маълумотларни узатиш тезлиги бир сонияда 100 Мб ни, нархи эса 199 долларни ташкил қилади.

Иккала флешка ҳам USB 3.0 интерфейсида ишлайди ва аввалги USB 2.0 стандартини ҳам қўллаб-қувватлайди. Флешкалар SanDisk компаниясининг Secure Access дастури ёрдамида маълумотларни ўғирлашдан ҳимояланган ва флешка йўқолган тақдирда ҳам шахсий маълумотларнинг дахлсиз қолишидан хотиржам бўлиш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru