Lenovo Microsoft Surface планшетининг эгизагини тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lenovo Microsoft Surface планшетининг эгизагини тақдим этди

Lenovo Microsoft Surface планшетининг эгизагини тақдим этди

Lenovo компанияси Ideapad Miix 700 трансформер планшетини тақдим этди. The Verge порталининг маълум қилишича, у дизайн жиҳатдан Microsoft Surface планшетига жуда ўхшашдир.

Янги ускуна 12 дюймли 2160Х1440 нуқтали экран билан жиҳозланади. У магнит билан жипслаштирадиган клавиатура билан биргаликда 800 гр тош босади.

Lenovo Miix 700 клавиатураси ва экрани ўртасидаги бурчак 160 градусгача бориши мумкин.

Ускунанинг топ конфигурациясида Intel Core M7 процессорининг бўлиши кўзда тутилган, фойдаланувчилар, шунингдек, 8 Гб ли ОЗУ ва 256 ГБ ли SSD-карта ўрнатиши мумкин бўлади. Планшетнинг иккита камераси бор. Унга, шунингдек, Windows Hello биометрик таниш тизими орқали Windows 10 га кириш учун Realsense 3D-камерасини ўрнатиш мумкин бўлади.

АҚШда планшетнинг асосий конфигурацияси учун чакан нарх 700 долларни ташкил қилади. У ноябрь ойида сотувга чиқарилади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru