Apple iOSдаги компания иловаларини ўчиришга ижозат беради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple iOSдаги компания иловаларини ўчиришга ижозат беради

Apple iOSдаги компания иловаларини ўчиришга ижозат беради

Apple раҳбари Тим Кук (Tim Cook) Нью-Йорк шаҳридаги Apple Store расмий чакана савдо дўконига ташриф буюрди. Мазкур кутилмаган ташриф чоғида BuzzFeed News журналистлари ундан интервью олишга улгуришди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Интервью жараёнида Тим Кук iOS мобил платмормаларида компания томонидан ишлаб чиқаришда ўрнатилган иловаларни ўчириш каби кўпдан буён кутилаётган янгилик тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, бу иловалар бир-бири билан алоқадор бўлгани, бирини ўчириш бошқасининг йўқотилишига олиб келиши, натижада қурилма ишида бузилишлар вужудга келиши мумкинлиги учун анча мураккаб муаммо саналади.

Ички хотираси 16 ГБдан бошланувчи смартфонлар фойдаланувчилари учун айниқса фойдали экани айтилмоқда. Шунингдек, бошқа кўплаб фойдаланувчилар ҳам ишчи экрандаги ортиқча ёрлиқлардан халос бўлиш имкониятини қўлдан бой бермаслиги маълум қилинди.

Бундай имкониятнинг қачон тақдим этилиши номаълум.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru