Хитойда iPhone 6s’нинг 91 доллар турадиган “калбаки” нусхаси сотувга чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойда iPhone 6s’нинг 91 доллар турадиган “калбаки” нусхаси сотувга чиқарилди

Хитойда iPhone 6s’нинг 91 доллар турадиган “калбаки” нусхаси сотувга чиқарилди

Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида нархи 91 доллар турадиган iPhone 6s смартфонини тўлиқ такрорловчи нусхаси сотувга чиқарилди. Бу ҳақда International Business Times нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Бу қурилма iPhone 6s каби 4,7 дюймли экранга эга, унинг ўлчамлари ва ташқи кўриниши Apple смартфони билан айнан бир хилдир. Шу билан бирга қурилма iOS операцион тизимини такрорлайдиган дастурга эга Android операцион тизимида ишлайди.

iPhone 6s’нинг “қалбаки” нусхасида 1,5 ГГц частотали ARM Cortex процессори, 1 Гб тезкор хотира ва 4 Гб доимий хотира ўрнатилган. Смартфоннинг асосий камераси 13 Мп, фронтал камераси эса 2 Мпни ташкил қилади. Аккумулятор сиғими 2000 мА-соатни ташкил қилади. Қурилма оригинал смартфондан 10 баробар арзонроқ, яъни 91 доллар туради.

Аввалроқ iPhone 6s сотувга чиқарилиши олдидан Шэньчжэнда 30 га яқин қалбаки Apple Store дўконлари очилгани маълум бўлганди. Бундай дўконларнинг сотувчилари iPhone 6s’ни икки баробар қимматроққа таклиф қилишмоқда. Бироқ шаҳарда фақатгина битта расмий Apple Store дўкони ва бешта расмий дилер мавжуд.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru