Facebook ходимларини тезкор интернетдан маҳрум қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook ходимларини тезкор интернетдан маҳрум қилади

Facebook ходимларини тезкор интернетдан маҳрум қилади

Ҳар куни компьютер ва смартфонда юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиб, глобал тармоққа секин ишловчи 2G мобил тармоғидан фойдаланиб кирувчиларга қанчалик қийинлигини унутиб қўйиш осон. Facebook ҳафтада бир марта ходимларига тезкор интернетдан воз кечиб, юқоридаги ҳолатни ёдга олишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Hi-tech.Вести»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқ раҳбариятининг янги ташаббуси «2G’ли сешанбалар» деб номланади. Facebook ҳар куни бир неча мегабит тезликдаги интернетдан фойдаланиш жараёнида Африка ёки Ҳиндистон қишлоқ ҳудудида 2G’ли смартфонлардан фойдаланишга маҳкум кишилар учун сифатли дастур яратишнинг имкони йўқ деган қарорга келди.

Facebook раҳбарияти бу ташаббусга инсонпарварлик юзасидан ёндашиб, ушбу «2G’ли сешанбалар»да қатнашишни ихтиёрий деб белгилади. Бу тажриба ишлаб чиқарувчиларга кўпчилик камбағал мамлакатлардаги алоқа билан боғлиқ вазиятни тушуниш, шунингдек, юқори тезлик билан уланишда пайқаш қийин бўлган Facebook дастурларидаги камчиликларни аниқлаш имконини беради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru