Қўқонда Beeline‘нинг янги сотув ва хизмат кўрсатиш офиси очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қўқонда Beeline‘нинг янги сотув ва хизмат кўрсатиш офиси очилди

Қўқонда Beeline‘нинг янги  сотув ва хизмат кўрсатиш офиси очилди

Beeline Қўқонда янги савдо ва хизмат кўрсатиш офиси ишга туширилганлиги ҳақида хабар беради. Ҳамза кўчаси, 12 манзили бўйича компаниянинг навбатдаги шахсий салонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: “Абонентларимиз учун бир қадам яқинликда бўлган юқори даражали хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Beeline ташқи савдо тармоғини ривожлантириш устида фаол иш олиб бормоқдамиз. Офисни ясатар эканмиз, аввалам бор, унга ташриф буюрганларнинг қулайликлари ва позитив мижозлик тажрибасига эга бўлишлари ҳақида ўйладик”.

Офис тақдимотига кўплаб меҳмонлар ташриф буюрдилар, улар ўша жойнинг ўзида Beeline‘нинг энг олди хизмат кўрсатиш стандартларини баҳолай олдилар. Барча келганлар учун олтин рақамлар, шунингдек Samsung Galaxy Ace 3 ва UZTE Grand V7 смартфони совринли ўйинлари ўтказилди.
Қўқонда Beeline‘нинг янги  сотув ва хизмат кўрсатиш офиси очилди

Қўқонда Beeline‘нинг янги  сотув ва хизмат кўрсатиш офиси очилди

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru