«Яндекс» мустақил равишда янгиликлар ёза бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Яндекс» мустақил равишда янгиликлар ёза бошлади

«Яндекс» мустақил равишда янгиликлар ёза бошлади

Йўллардаги тирбандликлар, об-ҳаво ва фойдаланувчиларнинг қизиқишлари тўғрисида автоматик тарзда янгиликларни шакллантирувчи «Медиа учун Яндекс» сервиси ишга тушди. Бу ҳақда компания блоги'га асосланиб Дарё нашри маълум қилди.

Интернет компания сервисни автоматлаштирилган ахборот агентлиги сифатида таснифлаб, янгиликларни телеканал, радио ва бошқа медиаларга етказиб бериш режалаштирилмоқда. Маълумотлар график, югуриб турувчи сатрлардаги матнлар, билдиришномалар тасмаси ёки почта хабарлари кўринишида етказилиши мумкин.

Хабарлар автоматик тарзда – «Яндекс.Тирбандликлар» ва «Яндекс.Об-ҳаво» қидирув натижаларига кўра шаклланади. «Яндекс» махсус алгоритмлар кўмагида зарур контентни топиб, уни ўзаро боғланган матнга айлантиради. Бундан ташқари, блогда робот томонидан ёзилган янгилик намунаси келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Яндекс» ОАВ ва медиа учун махсус ахборот агентлигини ишга тушириши, улар учун янгиликларни роботлар тайёрлаши маълум қилинган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru