Samsung янги Galaxy S6 смартфонини январ ойида тақдим етиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung янги Galaxy S6 смартфонини январ ойида тақдим етиши мумкин

Samsung янги Galaxy S6 смартфонини январ ойида тақдим етиши мумкин

Жанубий Корея нашрларининг маълумотларига кўра Samsung компанияси янги Galaxy S6 смартфонини январ ойида тақдим етиши мумкин. Бу ҳақда ''Phonearena.com'' сайтига асосланиб ''Parol.uz'' хабар берди.

Маълумотларга кўра, компания флагман смартфони Galaxy S5 ни яхши сота олмаган ва шу боис унинг давомчиси дея аталаётган Galaxy S6 смартфонини кутилган муддатдан аввалроқ тақдим етишни режалаштирмоқда.

Янги Samsung Galaxy S6 смартфонида Snapdragon 810 ёки Exynos 7 Оcта процессори, Quad HD дисплейи ўрнатилиши тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга янги Samsung смартфонлари Galaxy Alpha, Note 4 ва Galaxy А линейкасидаги гаджетлар каби ярим-металл корпусли бўлиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru