Beeline байрам кунларида баъзи хизматлардан вақтинчалик фойдаланиб бўлмаслигини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline байрам кунларида баъзи хизматлардан вақтинчалик фойдаланиб бўлмаслигини маълум қилди

Beeline байрам кунларида баъзи хизматлардан вақтинчалик фойдаланиб бўлмаслигини маълум қилди

Beeline мобил алоқа оператори алоқа сифатини яхшилаш мақсадида байрам кунларида баъзи хизматлардан вақтинчалик фойдаланиб бўлмаслигини маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz.

Демак, 2014 йил 31 декабрь соат 18:00 дан кейинги кун соат 03:00 гача «Боғланиш мумкин» ва «Хабардор бўл» хизматлари, 2014 йил 31 декабрь соат 22:00 дан кейинги кун соат 01:00 гача *100#, *102#, *103#, *105#, *106#,*107#, *108#, *117# сўровлари бўйича ҳисобни текшириш хизматларидан фойдаланиб бўлмайди.

2014 йил 31 декабрдан 2015 йил 1 январга ўтар кечаси абонент тўлови ечиб олиниши ҳамда тариф режалари ва қўшимча хизматлар бўйича бонуслар ажратилиши тонгги соат 08:00 гача кечикиши мумкин. Ушбу даврда «Статус», «Beeline Эркинлик» ва «Бизнес Баланс» тариф режаларидаги бонусларнинг қолдиғини ишлатиш мумкин бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru