Facebook Ҳиндистонни бепул интернет билан таъминлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook Ҳиндистонни бепул интернет билан таъминлади

Facebook Ҳиндистонни бепул интернет билан таъминлади

Facebook компанияси ўзининг Internet.org лойиҳасига Ҳиндистонни ҳам киритиб, у ердаги олтита штатни бепул таянч онлайн-сервислар билан таъминлади. Бу ҳақда Facebook бош директори Марк Цукерберг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Биз ҳозиргина Ҳиндистонда Internet.org’ни ишга тушириб, олтита штатдаги кишиларни соғлиқни сақлаш, таълим, иш қидириш ва мулоқот учун бепул интернет-сервисларга уладик. Ҳиндистондаги бир миллиарддан ортиқ киши интернетга кира олмайди — бу шуни билдирадики, улар бизнинг кўпчилигимиз борлиқ деб билувчи имкониятлардан маҳрумдир, дунё эса уларнинг ғоя ва ижодларидан мосуво», — деб ёзади Цукерберг.

Facebook раҳбари сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг олтита штати аҳолиси 30 дан зиёд интернет-сервисларга, жумладан Wikipedia, BBC янгиликлари ва Facebook’ка бепул уланиш имкониятига эга бўлади.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru