WWW.uz’нинг статистика хизмати янгиланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

WWW.uz’нинг статистика хизмати янгиланди

WWW.uz’нинг статистика хизмати янгиланди

11 февраль, чоршанба куни Миллий ахборот-қидирув тизими – WWW.uz’нинг янги версияси ишга тушди. Бу ҳақда сайтнинг ўзида ахборот берилган.

“Сайтлар бўйича статистик маълумотлар фақат 9 февралдан кейинги кунлар учун очиқ. Эски статистик маълумотларни old.www.uz сайтида кўриш мумкин”, – дейилади сайт хабарида.

WWW.uz’нинг янги версиясида сайт дизайни тўлиқ ўзгарган, энг асосий янгилик сифатида статистик маълумотларни эски версиядагига нисбатан нисбатан аниқроқ кўриниш олган.

WWW.uz’нинг эски версиясида кўрсатиладиган сайтларнинг статистик маълумотлари Google Analytics ёки Yandex.Metrika каби оммабоп статистика сервисларидаги маълумотлардан кескин фарқ қилар, аниқроғи, кўрсаткичлар ҳаддан ташқари паст бўларди.

WWW.uz’нинг янги версиясида эса кўрсаткичлар Google Analytics ёки Yandex.Metrika маълумотларига анча яқинлашган. Хусусан, Kun.uz мисолида кўриладиган бўлса, сайтга 10 февраль куни Google Analytics ва Yandex.Metrika маълумотлари бўйича 56,1 мингдан ортиқ, WWW.uz маълумоти бўйича эса 52,4 мингдан ортиқ ташрифчи кирган.

WWW.uz статистика хизматининг янги версиясида куннинг исталган вақти бўйича статистик маълумотлар кўрсатилади, ҳар бир уникал фойдаланувчи ҳисобга олинади, бир IP’дан бир неча киши кираётган бўлса, ҳар бири алоҳида ҳисобга олинади, қўшимча маълумотларни диаграмма кўринишида олиш ва баъзи маълумотларни рақобатчи сайтларнинг эгаларига кўринмайдиган қилиб қўйиш мумкин.

Манба; www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru