Нол ва минус балансда ҳам алоқада қолиш учун Beeline‘нинг қулай хизматлари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Нол ва минус балансда ҳам алоқада қолиш учун Beeline‘нинг қулай хизматлари

Нол ва минус балансда ҳам алоқада қолиш учун Beeline‘нинг қулай хизматлари

Beeline аввалдан тўлов тизимидаги абонентларга нол ва минус балансда ҳам алоқада қолиш имкониятини берадиган хизматлар ҳақида эслатади.

«Жонли нол» – Beeline нинг олдиндан тўлов тизимидаги барча абонентлар фойдаланиши мумкин бўлган хизмат бўлиб, у ҳисобда маблағ бўлмаган тақдирда ҳам барча мобил рақамлардан қўнғироқ ва SMS ларни қабул қилиш имкониятини беради.

«Ишончли тўлов» хизмати абонентнинг сўровига биноан келгуси тўлов ҳисобига қарзга пул маблағини тақдим қилади. Унинг қиймати, сўровнинг муваффақиятли бўлиши натижасида, ҳисобдан ишончли тўловнинг қиймати билан биргаликда ечилади. Хизматнинг активацияси учун 064046 бепул рақамига қўнғироқ қилиш зарур, бунда ҳисобда минус $0,2 кам бўлмаган ва $4,5 дан ортиқ бўлмаган пул маблағи қолиши керак.

«Автотўлов» хизмати, ҳисобда бир доллардан кам маблағ қолганида, уни автоматик равишда тўлдиради. Хизматни улаш бепул. Код *141*11# Қиймат 3 кунга тақдим қилиниб, $4 ни ташкил қилади. Ҳар бир қабул қилинган автотўлов учун абонент ҳисобидан автотўлов қиймати билан биргаликда ушбу хизматнинг қиймати ечиб олинади. «Автотўлов» хизмати «Ишончли тўлов» хизмати билан биргаликда тақдим этилмайди.

«Менга қўнғироқ қил» хизмати билан, қайтиб қўнғироқ қилиш сўровини юборган ҳолда, Ўзбекистондаги уяли операторларнинг ҳар қайси абоненти билан ҳисобда маблағ бўлмаган тақдирда ҳам уланиш мумкин. Бир кунлик сўровлар миқдори чекланмаган, лекин фақат 2 та сўров – бепул. Ундан кейин сўровга тарификация ҳақидаги SMS келади. Хизматга уланиш талаб этилмайди. *145* USSD-буйруғини, мамлакат кодини, абонентнинг телефон рақамини, # териш етарли. Бунда, абонентнинг ўзи «Менга қўнғироқ қил» сўровларининг қабул қилинишини, *145*0# буйруғини терган ҳолда, тақиқлаб қўйиши мумкин. Хизмат компания қамрови зонасининг ҳар қандай нуқтасида амал қилади, шу билан бирга, халқаро роумингда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru