Ўзбекистонда полипропилен ишлаб чиқарилиши бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда полипропилен ишлаб чиқарилиши бошланди

 Ўзбекистонда полипропилен ишлаб чиқарилиши бошланди

2016 йилда илк 66 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилади. 2019 йилда полимер ишлаб чиқариш 83 минг тонна лойиҳавий қудратга эришади. Бу ҳақида Кун.уз хабар берди.

Жанубий Корея компаниялари консорциуми иштирокида қурилган, Сургил ҳудудида жойлашган Устюрт газ-кимё мажмуасида 3,8 миллиард куб тижорат гази, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилади.

Халқаро ахборот агентликлари берган маълумотларга кўра, полипропиленга бўлган талаб ҳар йили 4-6 фоизга ошиб бормоқда. 2015 йилда дунё миқёсида 60 миллион тоннадан ортиқ полипропилен ишлаб чиқарилган.

Бу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш шиддатли темпда Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари томонга силжимоқда. Амалга оширилаётган лойиҳалар асосан Хитойнинг эҳтиёжини қондиришга қаратилган.

Полипропилен иқтисодиётнинг барча илғор жабҳалари - электроника, электротехника, машина қурилиши, ускуна қурилиши, транспорт, қурилиш соҳаларига кириб борган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru