12:22 / 08.05.2024
311

Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)

Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Оламшумул машҳурликка қарамай, бу юлдузлар ҳали ҳам камтар. Кастингларда улар ортиқча сўз айтишдан қўрқади ва ҳар қадамда журналистлардан қочиб юради.

Селена Гомес


Болалигида Селена Гомес жуда уятчан бўлган. Ҳар бир кастинг у учун ҳақиқий синов эди. Селена Revival альбомининг муқовасига суратга тушишига тўғри келганида эса уятдан деярли ёниб кетади.

Кристен Стюарт


Актриса ҳақиқий ҳаётда ҳам ўзини қаҳрамони Белла каби тутади.
Мен ҳар доим Беллани бошқалардан кўра камтарроқ ва ҳиссизроқ қилиб ўйнашни хоҳлардим. У билан менда умумий жиҳат бор – иккаламиз ҳам оддий кийим кийишни яхши кўрамиз, лекин услубларимиз барибир бошқача, — дейди Кристен.

Кира Найтли


Гарчи Кира Найтли актрисалик йўлини танлаган бўлса-да, у машҳурликка тайёр эмасди. Мухлислар ва оммавий ахборот воситаларининг диққат-эътибори уни ҳайратда қолдиради.

Актриса ҳалигача кўчада таниб қолишларини қабул қилолмайди. У эътибор тортмаслик учун атайлаб оддий кийим кияди ва доим ерга қараб юради.

​ Зендая

Кўпчилик “Эйфория” юлдузини билади, аммо унинг саҳна ортидаги ҳаёти ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Мен болалигимдан уятчан бўлганман. Ижтимоий тармоқларда бўлиш мени хавотирга солади, — деб тан олади Зендая.

Болалигида Зендаянинг ота-онаси уни кўпроқ дўстлари бўлиши учун бошқа болалар билан мулоқот қилишга мажбур қилган.

Кендалл Женнер


Кендалл — опа-сингил Кардашьян-Женнерларнинг энг сирлиси. Модель миллионлаб одамлар кўриши мумкин бўлган фото учун камера олдида соатлаб туриши мумкин, лекин нотаниш одамлар билан гаплашишга уялади.

Эд Ширан

Мусиқачини сайёрадаги энг камтар одам деб аташ мумкин. Агар мактабдаги безори болалар бўлмаганида, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Болалигида у зўравонлик қурбони бўлган.
Мен сап-сариқман, шунинг учун мактабнинг биринчи куниданоқ мени калтаклашган — малласоч, дудуқ, катта кўзойнак деб масхара қилишган.

Аммо ҳозир у ўша болаларга қараганда анча муваффақиятли.

Леди Гага

Леди Гаганинг провокацион кийимларидан ҳам у ўзига эътибор қаратмоқчи деб ўйлайсиз. Бироқ қўшиқчи ўзини камтар деб ҳисоблайди:
Мен бошқа санъаткорлар билан тез-тез учрашмайман, чунки бир оз уятчанман. Балки, мен ўзим билган одамлардан уялмасман, лекин танимаганларим олдида ўзимни ноқулай ҳис қиламан.

Хонанданинг барча фикрлари фақат мусиқа билан боғлиқ, шунинг учун у одамови бўлиб кўринади. Саҳнада Леди Гага ўзини мактаб ўқувчисидек ноқулай ҳис қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)