Ўзбекистонда доллар курси расман 5 сўм 48 тийинга қимматлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда доллар курси расман 5 сўм 48 тийинга қимматлашди

Ўзбекистонда доллар курси расман 5 сўм 48 тийинга қимматлашди

Ўзбекистон Марказий банки 10 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 5 сўм 48 тийинга қимматлашиб, 2 минг 472 сўм 34 тийинни ташкил этаётган бўлса, 1 евро 42 сўм 52 тийинга арзонлашиб, қиймати 2 минг 749 сўм 98 тийинга тенг.

1 Россия рубли янги курсга кўра, 95 тийинга қимматлашиб 41 сўм 21 тийинга тенг бўлиб турибди. Бир ҳафта аввал рубль 40 сўм 26 тийин эди.

Марказий ушбу курсларни валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун жорий этган.

Айни вақтда, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru