«Лукойл» компаниянинг хориждаги қазиб олинувчи активларини бошқариш билан шуғулланадиган «Лукойл Оверсиз» компанияси тузилмалар фаолиятини қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда нефть компания раҳбари Вагит Алекперов «Известия» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Унинг сўзларига кўра, хориждаги бўлинмадан учта асосий бошқарув маркази ажратилди: Дубай, Хьюстон ва Тошкент.
«Ҳаммаси деярли якунига етказилмоқда. Бизда эндиликда учта алоҳида ҳудуд бор: Хьюстон, Дубай ҳамда Ўзбекистон», - деди Вагит Алекперов.
Маълумотларга кўра, Тошкентдаги офис Ўрта Осиёдаги бизнесни бошқариш билан шуғулланади. «Лукойл» Ўзбекистонда маҳсулотларни ажратиш ҳақидаги келишув асосида ишлайди. «Ўзбекнефтегаз» компаниянинг лойиҳалар бўйича стратегик шериги саналади.
Хьюстондаги қароргоҳ эса Америка ва Мексикадаги фаолиятни тартибга солиш билан шуғулланади.
«Лукойл» эгаларидан бири Леонид Федуннинг нашрга аниқлик киритишича, тузилмаларни қайта кўриб чиқиш бугунги кундаги бозор талаблари асосида амалга оширилган.
Газета маълумотларига кўра, компания хориждаги барча қайта ишлаш жараёнини Венадаги бошқарув офисига бирлаштирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди