Жаҳон банки Ўзбекистонга йўлларни таъмирлашга 200 млн доллар беради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жаҳон банки Ўзбекистонга йўлларни таъмирлашга 200 млн доллар беради

 Жаҳон банки Ўзбекистонга йўлларни таъмирлашга 200 млн доллар беради

2015 йилнинг охирига қадар Жаҳон банки Ўзбекистон автомобиль йўлларини таъмирлаш учун 200 млн доллар миқдорида кредит тақдим қилади. Бу ҳақда банк сайтида ёзилган хабарга асосланиб Kun.uz хабар берди.

240 млн доллар бошланғич қийматга эга лойиҳанинг биринчи босқичида Тошкент вилоятидаги йўлларнинг умумий узунлиги 158 км бўлган 20 участкасида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Иккинчи босқич эса Фарғона водийсида шу йўналишдаги ишларни амалга оширишни кўзда тутади.
Лойиҳа реализацияси 4 йил давом этади.
2009 йил майида Ўзбекистон президенти 2009-2015 йилларда биринчи тоифали миллий автомагистрални қуриш дастурини тасдиқлаган эди. лойиҳанинг умумий қиймати 3.44 млрд долларни ташкил қилади. Айни пайтда ҳукумат магистраль қурилишига халқаро молиявий институтларининг 1.318 млр доллар миқдоридаги қарзларини жалб қила олди, бу пулларга 2 300 км йўл қурилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru