Интернетда тест натижалари бекор қилингани ҳақидаги ёлғон хабар тарқалди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Интернетда тест натижалари бекор қилингани ҳақидаги ёлғон хабар тарқалди

Интернетда тест натижалари бекор қилингани ҳақидаги ёлғон хабар тарқалди

Интернетда гўёки Давлат тест маркази расмий сайтида 1 август куни бўлиб ўтган тест синови натижалари бекор қилингани ҳақида берилган эълон тарқалди. ДТМ сайтидан олинган «скриншот»да 1 сентябрь куни қайта тест синовлари ўтказилиши айтилади. Имтиҳон натижаларининг бекор қилинишига «баъзи бир техник носозликлар» сабаб бўлгани келтирилган.

Бироқ ДТМ сайтида бундай хабар мавжуд эмас. Сайтдаги хабарлар бир неча кундан буён янгиланганича йўқ. ДТМ сайти яхши ишлаяпти, аммо одам кўплиги сабабли баъзида очилмай қолиши мумкин. Кеча, 17 август куни сайтга 242 минг киши кирди.

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳони натижалари яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази «Дарё»га маълум қилди. Натижалар айнан қайси санада эълон қилиниши ҳозирча маълум эмас, бироқ бу аниқ бўлиши билан «Zamin.uz» орқали хабар топишингиз мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru