Ўзбекистонда йўл қоидаларини бузган пиёдалар жаримага тортилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда йўл қоидаларини бузган пиёдалар жаримага тортилади

Ўзбекистонда йўл қоидаларини бузган пиёдалар жаримага тортилади

Ўзбекистон ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун кўриладиган маъмурий жазо чораларига ўзгартишлар киритилди. Sputnik агентлиги адлия вазирлигига мурожаат қилиб, бу борада изоҳлар сўради, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Маълум қилинишича, Тошкентнинг асосий чорраҳаларида видеокамераларнинг синов тартибида ўрнатилиши муносабати билан ушбу ўзгартишлар киритилган.

Ўзгаришларнинг асосий моҳияти шундаки, эндиликда видеокамера қайд қилинган ҳар қандай қоидабузарлик бўйича махсус баённома тузилмай, қоидабузарни жаримага тортиш ҳақидаги қарор чиқарилади. Бу ҳақдаги огоҳлантириш қоидабузарнинг манзилига жаримани тўлаш ҳақидаги квитанция билан бирга йўлланади.

Шунингдек, қоида бузган пиёдалар ҳам жаримага тортилади. Агар улар жаримани тўласа, унга квитанция берилса, акс ҳолда, агарда унинг айни чоғда жарима тўлашга имконияти бўлмаса ёки бу қарорга шубҳа билан қараса, воқеа юзасидан баённома тузилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • +1
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru