БАА пойтхти Абу-Даби шаҳрининг Муссафа туманида жойлашган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиладиган савдо маркази ҳудудида рўй берган ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди, деб хабар берди РИА Новости. Жароҳатланганларнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Бу ёнғин 20 февраль куни, савдо марказига ёндош ҳудуддаги меҳнат муҳожирлари истиқомат қиладиган ётоқхоналардан келиб чиққан ва 7та дўконга тарқалган. Воқеа жойига полиция ва қутқарув хизматлари етиб келиб, ёнғиннинг салбий оқибатларини камайтиришга эришишган.
Айни пайтда полиция бино эгасини ҳибсга олган ва суриштирув ишлари олиб бориш орқали ёнғиннинг асл сабабини аниқлашга уринмоқда.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин”
Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим"
Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди
Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди