Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди

Қозоғистонлик миллиардер Михаил Ломтадзе Англиянинг учинчи даражали лигасида иштирок этувчи «Уикомб» жамоасини сотиб олди.
BBC маълум қилишича, Ломтадзе клубнинг 90 фоиз акцияларини қўлга киритган. Келишув суммаси борасида эса аниқ маълумот берилмаган.
Ҳозирча, «Уикомб» жамоаси мусобақанинг 10-поғонасида кетмоқда.
Маълумот учун, Ломтадзенинг бойлиги 4,5 миллиард долларга баҳоланган. У Қозоғистоннинг энг бой 10 нафар инсонларидан бири ҳисобланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг