Эронлик хакерлар Telegram’нинг ўнлаб аккаунтларига бузиб кирдилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-08-2016 | 23:56 ZAMIN.UZ / Дунё / 02 Август 2016 года
518

Эронлик хакерлар Telegram’нинг ўнлаб аккаунтларига бузиб кирдилар

Эронлик хакерлар Telegram’нинг ўнлаб аккаунтларига бузиб кирдилар

Эронлик хакерлар Telegram мессенжеридан фойдаланувчи 15 млн эронликнинг телефон рақамларини билиб олдилар. Улар шунингдек ўнлаб аккаунтларга бузиб кирганлар, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Агентлик бу хабарни беришда Amnesty International ташкилотининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари Коллин Андерсон ва Клаудио Джарньерига иқтибос келтирган. Мутахассислар хакерлар кирган аккаунтлар журналистлар ва фаолларга тегишли бўлганини маълум қилишган. Улар бузиб киришга Rocket Kitten хакерлик гуруҳи жавобгар эканлигини айтишган ва ҳужумни Эрон ҳукумати билан боғлашдан бош тортишган.

Таъкидланишича, бузиб киришга мессенжер қурилмаларни идентификация қилиш учун смс-хабарлардан фойдалангани сабабли эришилган. Мутахассисларнинг айтишича, бузиб кириш уяли алоқа операторларининг хакерлар билан ҳамкорлиги туфайли юз берган.

Telegram вакили Маркус Ра бу ҳолатни рад этмади, бироқ фойдаланувчиларга икки карра идентификациядан фойдаланишни тавсия қилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru