АҚШ 1 млрд доллар эвазига Украинадан бош прокурорни бўшатишни талаб қилган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-08-2016 | 11:17 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Август 2016 года
523

АҚШ 1 млрд доллар эвазига Украинадан бош прокурорни бўшатишни талаб қилган

АҚШ 1 млрд доллар эвазига Украинадан бош прокурорни бўшатишни талаб қилган

АҚШ Украинадан мамлакат бош прокурори Виктор Шокиннинг бўшатилишини талаб қилган ва акс ҳолда 1 млрд долларлик кредит бермаслик билан таҳдид қилган. Бу ҳақда The Atlantic журналига АҚШ вице-президенти Жозеф Байден маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Мақола муаллифларининг ёзишича, Байден ҳар доим ҳам ўзини дўстона тутмайди, бироқ шу билан бирга бошқа давлатлар етакчиларини АҚШ ёки бошқа бир давлатлар манфаати йўлида бирор-бир ишни қилишга мажбур қилади. Журнал Байденнинг Украина президенти Пётр Порошенко билан бу борадаги суҳбатидан бир парчани келтирган.

"Пётр, сен миллиард доллар олмайсан. Бу нормал ҳолатдир, сиз бош прокурорни қолдиришингиз мумкин. Бироқ тушунинг, агар сиз буни қилсангиз, биз пул бермаймиз", деб эслади Байден Порошенкога айтган сўзларини.

Таъкидланишича, шундан кейин Пётр Порошенко Виктор Шокинни 2016 йил 3 апрелда лавозимидан бўшатган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru