Ҳиллари Клинтонга пневмония ташхиси қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳиллари Клинтонга пневмония ташхиси қўйилди

Ҳиллари Клинтонга пневмония ташхиси қўйилди

АҚШ президентлиги учун демократлар партиясидан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтоннинг шифокори унда пневмония борлигини қайд этди.

Номзоднинг матбуот хизмати раҳбари Ник Меррилл бундан олдинроқ Клинтон хоним 11 сентябрь қурбонлари хотирасига бағишланган маросим вақтида ўзини ёмон ҳис қилгани ва маросим жойини тарк этганини маълум қилганди.

Шифокор Лиза Бэрдакнинг маълум қилишича, Ҳиллари Клинтон бир неча кундан буён йўталаётганди.

"Жума кунги тиббий текширувлардан кейин унга "ўпка яллиғланиши" ташхиси қўйилди", дейилган хабарда.

Шунингдек, Клинтонга антибиотиклар қабул қилиш ва таътилга чиқиш тавсия қилинган.

Якшанба кунги маросим вақтида Клинтон хоним иссиқ ҳарорат остида кўп вақт қолгани (Цельсий шкаласи бўйича 26 даража иссиқ ҳарорат остида 1,5 соат вақт - таҳр.) туфайли ўзини ёмон ҳис қилгани айтилганди.

Икки соат ўтгач махсус кўзойнак тақиб қайтган Клинто мухбирларнинг камераларига қарата деган: "Мен ўзимни аъло даражада ҳис қилмоқдаман".

Бу ҳодисадан кейин шифокорлар уни яна қайтадан тиббий кўрикдан ўтказишган ва унинг аҳволи яхшиланаётгани ҳақида хулоса қилишган.

Билл Клинтон президентлиги даврида АҚШнинг биринчи хоним бўлган, ҳозирги президент Барак Обаманинг биринчи муддатида АҚШ Давлат котиби сифатида ишлаган Ҳиллари Клинтон 8 ноябрь куни ўтказиладиган сайловда ғалаба қозониш имкониятлари юқори баҳоланаётганди. Лекин кейинги вақтларда унинг рақиби, республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп орадаги фарқни қисқартириб бормоқда

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru