Сурия армияси Ҳалабга юриш бошлашини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-09-2016 | 10:46 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Сентиябр 2016
468

Сурия армияси Ҳалабга юриш бошлашини эълон қилди

 Сурия армияси Ҳалабга юриш бошлашини эълон қилди

Сурия армияси Ҳалабнинг жангарилар томондан эгалланган ҳудудларига тез орада янги ҳужумларни бошлашини эълон қилди.

Сурия ҳукумат кучлари вакиллари фуқароларни мухолифат отрядлари эгаллаб турган ҳудудлардан узоқроқ бўлишга чақирди. Бу ҳақда Нью-Йоркда Россия ва АҚШ иштирокида Сурияда тинчликни тиклаш бўйича фавқулодда музокаралар бошланган бир вақтда маълум қилинди.

Сурия армияси вакиллари бу позицияларга қандай хавф солинётгани: бу ҳаводан бериладиган зарбалар ёки қуруқликдаги ҳужумлар бўлиши ҳақида ҳеч нарса айтишмаган.

Ўтган тун Ҳалабнинг жангарилар томонидан ушлаб турилган ҳудудлари охирги ойлардаги энг кўп сонли ҳаво бомбардимонларига учради.

Қуролли тўқнашувлар шунингдек жангарилар ҳукумат қўшинлари қуршовини ёриб ўтмоқчи бўлган Ҳалабнинг жанубий қисмида ҳам юз берган.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru