Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-11-2016 | 15:00 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Ноябр 2016
704

Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади

 Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади

Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Лебап вилояти Туркманобод (аввалги Чоржўй) шаҳрида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида ёдгорлик барпо этилмоқда. Ёдгорлик ўрнатиладиган кўчага ҳам Ислом Каримов номи берилади.
 Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади

Мазкур ташаббус Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан илгари сурилган бўлиб, ёдгорлик Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқи учун қилган ҳайрли ишлари ҳамда икки қардош халқлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожига қўшган хиссаси шарафига барпо этилади.
 Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади

26-27 ноябрь кунлари Ашхабодда бўлиб ўтган Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуманда иштирок этиб қайтишда бир гуруҳ журналистлар қурилиш ишлари билан яқиндан танишишга муваффақ бўлишди.
 Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади

Шунингдек, ёдгорлик лойиҳасини ҳам кўришга муяссар бўлинди. Қурувчиларнинг айтишича, ёдгорлик қурилишига қирққа яқин қурувчи жалб этилган бўлиб, янги йилга қадар унинг битказилиши режалаштирилган. Шу боис қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётган экан.
 Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади

Ёдгорлик лойиҳасига кўра, Биринчи Президентимиз монументи, унинг орқасида 6 метрли Ўзбекистон ва Туркманистон байроқлари ўрнатилиши ҳамда ён томонига Ислом Каримовнинг икки давлат дўстона алоқаларини ривожлантиришга оид айтган “Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик – бу мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд ишончдир” деган сўзлари битилади.
 Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади

26 ноябрь куни Ашхабоддаги анжуман аввалида Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов раҳбарлигидаги делегациянинг қурулиш ишлари билан танишиб кетгани маълум қилинди.

Биринчи Президентимиз хотирасига нисбатан қўшни Туркманистон ҳукумати ва халқининг юксак ҳурмати учун уларга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru