18:00 / 10.05.2024
105

Чаднинг амалдаги президенти сайловда яна ғалаба қозонди

Чаднинг амалдаги президенти сайловда яна ғалаба қозонди
Фото: AFP
Чаднинг амалдаги ўтиш даври раҳбари Маҳамат Идрис Деби президентлик сайловида дастлабки натижаларга кўра, 61,03 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Чадда президентлик сайловлари 6 май, душанба куни бўлиб ўтди. Асосий даъвогарлар Маҳамат Идрис Деби ва ўтиш даври ҳукумати раҳбари, собиқ мухолифат етакчиси Сюксес Масра эди. Бош вазир 18,53 фоиз овоз олган ва сайловнинг иккинчи босқичига чиқиш имкониятини йўқотган.

Якуний сайлов натижалари 5 июнь куни эълон қилиниши кутилмоқда, у конституциявий кенгаш томонидан тасдиқланиши лозим. Сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 75 фоизи иштирок этган.

Масра сайлов комиссияси томонидан сайлов натижалари эълон қилинишини кутмасдан, ижтимоий тармоқларда “биринчи турда ғалаба қозонгани”ни айтган.

Қирқ ёшли армия генерали Маҳамат Идрис Деби 2021 йил апрелида отаси исёнчилар қўлида ўлганидан бери Чадни бошқариб келмоқда.

Дебининг отаси мамлакатни 1990 йилдан 2021 йилгача 30 йилдан ортиқ бошқарган, ўшанда у олтинчи президентлик ғалабасидан кўп ўтмай отиб ўлдирилган.

Танқидчилар уни ҳам, ўғлини ҳам ҳокимиятни ушлаб туриш учун мухолифатни “бўғиб қўйганликда” айбламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чаднинг амалдаги президенти сайловда яна ғалаба қозонди