19:42 / 10.05.2024
270

Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга қулаб тушди (видео)

Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга қулаб тушди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Санкт-Петербург шаҳри марказида ичида 20 нафар йўловчилар бўлган автобус Мойка дарёсига қулаб тушган.

«Фонтанка» нашри гувоҳларга таяниб берган хабарга кўра, соҳил бўйлаб ҳаракатланган автобус икки автомобилга урилган, тўсиқни бузиб ўтган ва сувга тушиб кетган.

Полициядагилар автобусда 20 нафар атрофида одам бўлганини хабар қилган. Воқеа жойида қутқарув амалиёти давом эттирилган — одамлар аввал салондан автобус томига чиқарилган, кейин эса қуруқликка олиб ўтилгани айтилмоқда.

Дастлаб «112» телеграм-канали манба келтирмасдан беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди — кейинроқ пост таҳрирлаб қўйилди, энди у ерда фақат бир қурбон ҳақида гап кетади.

ТАСС агентлиги оператив хизматлардаги манбасига асосланиб, қурбонлар сони уч нафарни ташкил этаётгани, яна олти киши шифохонага ётқизилганини хабар қилган.

«Осторожно, новости» нашри гувоҳларга таяниб хабар беришича, биринчи бўлиб яқин атрофда бўлган меҳнат муҳожирлари автобус йўловчиларига ёрдам кўрсатишга ошиққан ва бир неча кишини автобусдан чиқариб олишган.

Автобус ҳайдовчиси қўлга олинган, ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга қулаб тушди (видео)