20:09 / 10.05.2024
407

Қон томирлари учун хавфли бўлган 3 маҳсулот

Қон томирлари учун хавфли бўлган 3 маҳсулот
Фото: Getty Images
Шакар, туз ва нон маҳсулотларини меъёрдан ортиқ истеъмол қилишнинг зарарлари ҳақида турли манбалардан тез-тез ўқиб турамиз. Шакарсиз ҳаёт иммунитетни кўтариши, тишлар саломатлигини яхшилаши ҳамда қондаги глюкоза миқдорини меъёрлаштириши барчага маълум.

Аммо шундай маҳсулотлар борки, кундалик ҳаётда уларнинг зарарига эътибор бермасдан истеъмол қиламиз. Улар юрак ва қон томирлар умумий саломатлигига хавф туғдиради.

Биринчидан, турли ширин пишириқлар, булочкалар, оширма хамир ва шакардан тайёрланган нон маҳсулотлари таркибидаги ортиқча шакар ва ёғ туфайли зарарли маҳсулотлар сирасига киради.

Иккинчидан, турли мурабболар, жем, қиём каби ширинликлар ҳам қон томирлари учун хавфли маҳсулотлардандир. Мева ва резаворлардан мураббо уй шароитида тайёрланганига қарамай, ундаги шакар миқдори жуда юқоридир.

Шунингдек, учинчи ўриндаги зарарли маҳсулотга ширин йогуртлар ҳам киради. Айниқса, ичида мева бўлакчалари мавжуд бўлган йогуртларда фруктоза миқдори кўпдир. Шу сабабли ширин йогурт парҳезбоп ҳисобланмайди ва ортиқча вазндан халос бўлишда ёрдам бермайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қон томирлари учун хавфли бўлган 3 маҳсулот