21:00 / 10.05.2024
102

Исландияда атмосферадаги ифлосланишни тозалайдиган йирик завод иш бошлади

Исландияда атмосферадаги ифлосланишни тозалайдиган йирик завод иш бошлади
Фото: CNN
Исландияда атмосферани тозалаш учун дунёдаги энг йирик “чангютгич завод” иш бошлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Атмосферадаги ифлослантирувчи моддаларни тозалаш учун мўлжалланган дунёдаги энг йирик завод космик кема ёки улкан робот чангютгичнинг симбиозига ўхшайди. Корхона “Мамонт” деб номланган ва Исландияда Швейцариянинг Climeworks компанияси томонидан қурилган.

Мазкур ташкилот аввал ҳам оролда шунга ўхшаш 10 баробар кичикроқ завод қурган. У 2021 йилда ишга туширилган.

Фото: CNN
Экологик тозалаш заводи улкан чангютгич каби ишлайди: у атмосфера ҳавосини ўзига тортиб, ундан углеродни тозалайди. Углерод кейинчалик ер остига юборилиши, қайта ишлатилиши ёки қаттиқ жисмга айлантирилиши мумкин.

Атмосферани тозалаш жараёни Исландиянинг экологик тоза геотермал энергияси билан таъминланади. Бу ҳеч қандай углерод эмиссиясини ўз ичига олмайди.

Фото: CNN
Завод қурилиши 2022 йил июнь ойида бошланган. “Мамонт” двигателлари тўлиқ қувватда ишласа, йилига атмосферадан 36 тоннага яқин углеродни ўзлаштира олади. Бу бир йилда 7800 га яқин бензинли автомобиль ажратадиган газ миқдорига тенг.

Иқлим муаммоси барча давлатлар учун долзарблигича қолмоқда. Қайд этилишича, 2023 йилда атмосферада глобал исишга сабаб бўлган карбонат ангидрид концентрацияси рекорд даражага етган.

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, дунёдаги барча углеродни тозалаш заводлари ва иншоотлари йилига атиги 0,01 миллион тонна углеродни олиб ташлашга қодир. 2030 йилга келиб йиллик кўрсаткични 70 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исландияда атмосферадаги ифлосланишни тозалайдиган йирик завод иш бошлади