20:33 / 10.05.2024
158

Ватандошларидан ёрдамини аямайдиган Болливуд юлдузлари

Ватандошларидан ёрдамини аямайдиган Болливуд юлдузлари
Ҳинд киносида кўплаб машҳур актёрлар бор, улар хайрия ишларида фаол. Аммо улардан баъзилари жамиятда яхшилик намунасини яратиш орқали ижтимоий жиҳатдан ёрдам беришга жиддий киришган.

Акшай Кумар

Акшай Кумар — Болливуднинг етакчи актёрларидан бири, хайрия ишлари билан ҳам танилган. Акшай Кумар Маҳараштранинг Маратвада ҳудудида қурғоқчилик бўлганида ўз жонига қасд қилган ёки жуда катта қарзга ботган фермер оилаларига молиявий ёрдам кўрсатган. Бундан ташқари, у кўплаб ижтимоий лойиҳаларга ҳомийлик қилиши билан ҳам танилган.

Дипика Падуконе

Бир вақтлар ўзи ҳам депрессиядан азоб чеккан Дипика Падуконе шу муаммога дуч келган, лекин жиддий қабул қилинмаган минглаб одамларга ёрдам беришга қарор қилади. Ташвиш ёки депрессияга дучор бўлган одамлар учун махсус мўлжалланган Live Love Laugh Foundation фондига асос солган.

Сону Суд

Сону Суд ишчи-мигрантларга туғилган шаҳарларига хавфсиз етиб олишда ёрдам берган. У мингдан ортиқ талаба ва ишчиларга тўсиқсиз таълим олишлари учун велосипедлар ҳам тарқатган.

Нандита Дас

Нандита Дас — Леапфрог номли нодавлат ташкилотнинг асосчиларидан бири, унинг мақсади турли соҳаларда ижтимоий хабардорлик ғоясини ижобий услубда етказишни ният қилган қисқа клип ва фильмлар яратиш. Бундан ташқари, у яқинда Dark is beautiful (“Қора ҳам чиройли”) деб номланган кампанияни ишга туширди, бу лойиҳа қорачадан келган одамлар ҳақидаги эски қарашни инкор қилиш мақсадида амалга оширилган.

Шабана Азми

Шабана Азми ҳар доим ижтимоий фаол сифатида танилган, унинг асосий мақсади — аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини, уларнинг хавфсизлигини кенгайтиришдир. У турли платформалардан (онлайн/офлайн) фойдаланган, кампанияларда иштирок этган ва ўзининг бир нечта фильмларида буни оммага намойиш этган. Шунингдек, у ОИTС билан боғлиқ стереотипларга қарши кампания ҳам олиб борган.

Нана Патекар

Нана Патекар Маҳараштрада қурғоқчиликдан жабр кўрган оилалар ва жамоаларни қўллаб-қувватлаш учун НААМ Foundation номли ижтимоий таъминот гуруҳига асос солган. Бундан ташқари, у шу ҳодисада вафот этган фермерларнинг беваларига молиявий ёрдам сифатида пул хайрия қилган.

Дия Мирза

Дия Мирза нафақат актриса сифатида танилган, балки Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Ҳиндистон вакили сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ҳиндистоннинг элчиси ҳисобланади. У тозаликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, ёввойи табиатни ҳимоя қилиш гуруҳларида ва нодавлат ташкилотларида кўплаб кампанияларда иштирок этган. Унинг асосий мақсади жамиятга атроф-муҳитнинг зарарланиш манбаларини маълум қилиш бўлган.

Милинд Соман

Милинд Соман ва Рима Сангҳай кўкрак бези саратони каби аёллар саломатлиги масалалари билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотга асос солган. Ижтимоий ташкилотнинг номи Пинкатҳон, бу ерда соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни турли хил фитнес машқлари орқали самарали даволаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ватандошларидан ёрдамини аямайдиган Болливуд юлдузлари