Ленинград вилояти Қонунчилик кенгаши депутатлари Россия Давлат Думасига янги қонунчилик лойиҳасини тақдим этмоқчи. Ушбу янги қонунчилик лойиҳаси махсус лотереяни ютиб олган чет эл фуқароларига Россияда яшаш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутади, деб хабар қилмоқда Sputnik нашри.
Хабарга мувофиқ, Ленинград вилояти Қонунчилик кенгаши депутатлари "Россия Федерациясидаги чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритиш таклифи билан чиқишган.
Янги лойиҳа эслатмасида ушбу лотерея чет элликларнинг ихтиёрий равишда Россияга кўчиб келишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини белгилайди, дейилган.
Россия Грин-картаси ғолиби худди АҚШ Грин-картаси ғолиби сингари каби компьютер ёрдамида аниқланиши таъкидланмоқда. Лотерея ғолибига эса Россияда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат тақдим этилади.
Лойиҳа муаллифларига кўра, лотерея ўйинида Россия Федерал ҳукумати томонидан тасдиқланган мамлакатлар аҳолилари иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Депутатларнинг айтишича, ушбу рўйхатдан эмиграция даражаси ўта паст бўлган давлатлар ўрин олиши мумкин.
Ташаббус муаллифлари лотерея ўйинларини мутлақо бепул ташкил этишни таклиф қилишмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди