Путин Россияга ким дўст, ким душман эканлигини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-04-2015 | 00:45 ZAMIN.UZ / Дунё / 17 Апрел 2015 года
1 332

Путин Россияга ким дўст, ким душман эканлигини маълум қилди

Путин Россияга ким дўст, ким душман эканлигини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин фуқаролар билан тўғридан-тўғри эфир орқали мулоқот чоғида Иккинчи Жаҳон урушида иштирок этган Виталий Колесовнинг саволига жавоб берди.

“СССР Германия билан деярли ёлғиз курашди, негаки иккинчи фронт анча кеч очилган эди. Бизнинг иттифоқчиларимиз борми ўзи?”, – деб сўради уруш фахрийси.

Бунга жавобан Путин император Александр III нинг сўзларидан иқтибос келтирди: “Россиянинг иккита иттифоқчиси бор: армия ва ҳарбий флот”.
“Биз улкан давлатмиз, шу боис биздан қўрқишади, – давом этди сўзида Россия етакчиси. – Аммо, нима бўлганда ҳам, маълум таҳдидлар бор. Булар террорчилик, ксенофобия, уюшган жиноятчилик… Буларга қарши курашда бизни қўллаб-қувватлайдиган ҳамкорларимиз бор, хусусан, бу ҳамкорлик БРИКС, ШҲТ доирасида амалга ошмоқда”.

Шундан сўнг тўғридан-тўғри эфир бошловчилари Россиянинг душманлари ким эканлиги ҳақида савол беришди. Путин Москва халқаро жамоатчиликнинг ҳеч бир вакилига душман сифатида қарамаслигини, фақат террорчилик ва жиноятчиликка қарши туришини таъкидлади. Сўнг у бошқаларга ҳам Россияни душман деб билмаслигини тавсиф қилишини қўшиб қўйди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru