Обама 1 ёшли болакайни 101 йиллик таваллуд аёми билан табриклади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обама 1 ёшли болакайни 101 йиллик таваллуд аёми билан табриклади

Обама 1 ёшли болакайни 101 йиллик таваллуд аёми билан табриклади

АҚШ Оқ уйи Юта штатида яшовчи оила фарзандига туғилган куни муносабати билан табрикнома юборди. АҚШ маъмуриятининг расмий бланкасидаги мактубда “Азиз Бенжамин: 101 йиллик таваллуд аёминг билан табриклайман”, деб ёзиб қўйилган эди. Бу ҳақда NBC News телеканалига асосланиб Kun.uz маълум қилди.

Мактуб матнида Бенжамин “АҚШ тарихининг ажралмас қисми” ва “АҚШ жамоавий саъй-ҳаракатлар ҳисобига эришиши мумкин бўлган” энг яхши муваффақиятлар гувоҳи бўлгани таъкидлаб ўтилган. Матн остида эса АҚШ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обаманинг имзолари қўйилган.

Бенжамин Шостедлар оиласининг 4- ва кенжа фарзанди бўлиб, у кейинги ҳафтада бир ёшга тўлади. Боланинг ота-онаси Оқ уйга мунтазам равишда фарзандларининг туғилган куни билан табриклашни сўраб мурожаатнома юборишади. Бироқ улар ҳали бирор марта бундай табрикнома олишмаган. Уларнинг фикрича, уларга 101 ёшга тўлган бошқа одамга мўлжалланган табрикнома келган бўлиши мумкин.

Оилада янги фарзанд дунёга келиши, туғилган кун, никоҳ қуриш ёки никоҳнинг 50 йиллиги ҳамда пенсияга чиққан америкаликларни табриклаш билан Оқ уйнинг махсус бўлими – The White House Greetings Office (Оқ уй табриклар идораси) шуғулланади. Бундай табрикни олиш учун АҚШ маъмурияти сайтидаги анкетани тўлғазиш керак.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru