Мутахассислар кўпчилик одамларнинг менюсида зарари ҳақида унутиб қўядиган маҳсулотлар борлигига ишончи комил. Бу ҳақда «7mednews.ru»га таяниб «Дарё» ёзмоқда.
Диетологлар аксарият одамлар эътибор ҳам қилмасдан доимий равишда зарарли маҳсулотларни истеъмол қилади деб ҳисоблайди. Бунга тайёр маҳсулотларни истеъмол қилиш, чанқоқни газли ичимликлар билан қондириш ва тайёр соуслардан фойдаланиш одатларини мисол келтириш мумкин.
Майонез маҳсулотининг 100 граммига 40 грамм ёғ тўғри келади. Бу эса жуда кўп — сизнинг сабзавотли салатингиз майонез қўшишингиз билан калорияли бомбага айланади. Бундан ташқари, унда шакар ва туз ҳам кўп. Шунинг учун ундан, бошқа исталган тайёр қайлалар каби, воз кечган маъқул. Агар салатга майонез қўшмоқчи бўлсангиз, уни мустақил тайёрланг ёки уйда тайёрланган маҳсулотни харид қилинг.
Ширин газли ичимликни олимлар Ғарбда семириш эпидемияси ва қандли диабетнинг сабабларидан бири деб ҳисоблайди. Бундай ичимликларда шакар жуда кўп, фойдали моддалар эса умуман йўқ. Газли ичимликларни доим ичсангиз, жуда кўп ортиқча калория ва шакар истеъмол қиласиз ва бу соғлиғингиз ҳолатида акс этиши мумкин.
Гўшт қайта ишланган маҳсулотлар — дудланган гўшт, колбаса, сосиска ва бошқаларда натрий жуда кўп. Унинг ортиқчаси организм учун зарарли. Шунинг учун нонуштада колбасали бутерброддан воз кечган маъқул. Бундан ташқари, тадқиқотлар гўштли маҳсулотлар ошқозон саратони пайдо бўлиши хавфини оширишини кўрсатди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади