Япониядаги Хиросима университети олимлари шу масалада тадқиқотлар ўтказишди. Маълум бўлдики, одам юриб кетаётиб овқат истеъмол қилиш оқибатида келгусида юрак хасталиклари, семириш каби хавфга дуч келаркан.
Тадқиқотларга мингдан зиёд кўнгилли жалб этилди. Олимларнинг юқорида айтган фикрлари кўнгиллилар мисолида ўз исботини топди.
— Одам йўл-йўлакай, аниқроғи, юриб кетаётиб овқат еганда, — дейди кардиолог Такаюки Ямажи. — Тўйганини билмайди. Бундан ташқари, овқат ҳазм қилиш каналлари фаолияти бузилади. Оқибатда инсон келажакда инфаркт, инсульт, қандли диабет каби хавфли хасталикларга чалинади. Қолаверса, юриб кетаётганда овқатланиш ортиқча вазн пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Хавфдан узоқроқ бўлишни истаган одам ўтирган, овқатни жуда секин чайнаган ҳолда истеъмол қилиши лозим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди