Буюк Британиядаги саратон касаллигини тадқиқ этиш маркази олимлари онкологик касалликларнинг пайдо бўлишининг бош сабабларини аниқлашди ва касалланганлар сонини камайтириш усуллари ҳақида гапириб беришди, деб ёзади Kun.uz.
Eurekalert сайтида эълон қилинган релизга кўра, биргина Британиянинг ўзида йилига 135,5 минг ҳолатда саратон касаллигининг олди олиниши мумкин экан — бу умумий касаллар сонининг учдан бир қисмига тенг демакдир.
Саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин бўлган энг кенг тарқалган омиллардан бири тамаки тутунидир. Эркакларда саратон билан оғришнинг 17,7 фоизи, аёлларда эса 12,4 фоизига айнан шу омил сабаб бўлган. Иккинчи ўринда ортиқча вазн, учинчи ўринда эса қуёшда тобланишда ультрабинафша нурланишнинг ҳаддан зиёд таъсири туради.
Онкологик касалликлар пайдо бўлишининг бошқа сабаблари орасида алкоголли маҳсулотларни суиистеъмол қилиш, ҳавонинг ифлосланиши ва бириктирувчи тўқималарга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш туради.
Олимларнинг қайд этишларича, агар соғлом турмуш тарзига амал қилинса, бу ҳолатларнинг барчасидан йироқ юриш мумкин.
«Соғлом турмуш тарзи сиз саратонга чалинмаслигингизни кафолатламайди, лекин имконият сизнинг фойдангиз томон ортиши шубҳасиз. Бу рақамларнинг барчаси касалликка чалиниш таҳдидини камайтириш учун ҳар биримиз чора қўллашимиз мумкинлигини кўрсатади», — дейди марказ раҳбари Ҳарпал Кумар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради