Британиялик олимлар шамоллаш хасталикларини қайноқ сут билан, айниқса, асал қўшилгани билан енгиш мумкинлиги ҳақидаги гаплар шунчаки чўпчак деган тўхтамга келишди. Тадқиқот тафсилотлари «Laryngoscope» илмий журналида чиқди.
Аниқланишича, халқ табобати воситалари беморда аллергия, бўғилиш ва йўтални фақат кучайтиришга хизмат қиларкан. Одатда сўлакдаги мавжуд антибактериал ферментлар микробларни ўлдириб, инсонни шамоллашдан асрайди. Бироқ касалликка чалинганда организм уларни кўп ишлаб чиқаришни бошлайди, бу кучли йўтал, аллергия ва овознинг бўғилишига олиб келади.
Сутнинг хавфли жиҳати шундаки, у сўлак ажралишини янада кўпайтиради. Тадқиқот давомида олимлар сут истеъмол қилганларда шамоллаш узоқроқ вақт давом этишини аниқлашди. Шунинг учун ҳам шамоллашга йўлиққанлар ё кунлик сут истеъмоли меъёрини камайтиришлари ёки ундан бутунлай воз кечишлари зарурлиги тавсия қилинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади