date

Варшава метросида замонавий кутубхона фаолиятини бошлади

Варшава метросида замонавий кутубхона фаолиятини бошлади

Польша пойтахти Варшава шаҳрида маданият ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида яна бир ноёб лойиҳа амалга оширилди — метро бекатида замонавий кутубхона очилди.

“Metroteka” деб номланган мазкур маданий маскан Таргувек туманидаги М2 йўналишида жойлашган Конратовича бекатида фаолият бошлади. Лойиҳанинг асосий мақсади — шаҳар аҳолиси ва метро йўловчиларини смартфонлардан узоқлаштириб, китоб ўқишга қизиқтириш, уларга дам олиш ва маданий муҳитда бўлиш имконини яратишдан иборат.

Кутубхона икки бўлимдан иборат — катталар ва болалар учун алоҳида китобхонлик майдонлари ташкил этилган. Шунингдек, оммавий ўқиш ва маданий тадбирлар ўтказиш учун алоҳида маскан ажратилган. Умумий майдони 150 квадрат метр бўлган Metroteka кутубхонасида тахминан 16 000 та китоб мавжуд.

Барча китоблар махсус контактсиз чиплар орқали “экспресс” усулда тақдим этилади. Китобларни ўқиб бўлгандан сўнг, уларни ё қайта ўша жойига, ёки 24 соат фаол бўладиган махсус қабул қутисига топшириш мумкин.

Metroteka ташриф буюрувчиларига нафақат китоб ўқиш, балки ноутбукни вақтинча олиш, интернетдан фойдаланиш, шовқиндан узоқ тинч муҳитда ишлаш, ҳатто бепул қаҳва ва иссиқ шоколад билан дам олиш имконияти ҳам яратилган.

Лойиҳа иш бошлаган илк куннинг ўзида 400 дан зиёд китоб тарқатилди. Улар орасида мактаб адабиётлари, саёҳат учун гидлар, илмий ва амалий қўлланмалар ҳам мавжуд бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Варшава метросида замонавий кутубхона фаолиятини бошлади