Магнит бўрони кучаяди: Соғлиғи заиф одамларга оғир синов

1 дақиқа ўқиш92K
Магнит бўрони кучаяди: Соғлиғи заиф одамларга оғир синов

Ўзбекистон аҳолисини 6 сентябрь куни катта табиий синов кутиб турибди. Метеонова хабарига кўра, мамлакатимизда “апельсин даражали” кучли магнит бўрони қайд этилиши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, геомагнит бузилишлар даражаси 5 баллга етади. Бу — ўртадан юқори хавф даражаси ҳисобланади. Мутахассисларнинг айтишича, энг кучли таъсир 08:00 ва 11:00 орасида кузатилади. Шу вақтда қуёш шовқинлари юқори чўққига чиқиши, кечга бориб эса аста-секин пасайиши кутилмоқда.

Магнит бўронлари инсон организмига турлича таъсир қилади. Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, асаб тизими муаммолари, диабет ёки бронхиал астма билан оғриган беморлар учун бу давр оғир кечиши мумкин. Бундан ташқари, об-ҳаво ўзгаришига сезгир одамлар, бош оғриғи ёки босимнинг кўтарилишига мойил шахслар ҳам бундай кунларда қийинчиликка дуч келади.

Метеопатия деб аталадиган ҳолат — яъни об-ҳаво шароити билан боғлиқ оғриқ ва ноқулайликлар — айнан шундай кунларда кўпроқ намоён бўлади. Кўплаб одамларда бош айланиши, уйқусизлик, иш қобилияти пасайиши ва асабийлик кучайиши мумкин.

Мутахассислар имкони борича бундай кунларда ортиқча юклама олмаслик, кўпроқ дам олиш, соғлом овқатланиш ва тоза ҳавода юришни тавсия қилади. Шунингдек, шифокорлар дориларини ўз вақтида қабул қилиш ва кутилмаган ҳолатларга тайёр туриш муҳимлигини алоҳида қайд этмоқда.

Кутилган магнит бўрони табиатнинг инсон саломатлигига қай даражада таъсир кўрсатишини яна бир бор эслатиб ўтмоқда. Шундай экан, соғлиғи заиф ва об-ҳаво ўзгаришларига сезгир одамлар албатта эҳтиёт бўлиши лозим.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?