Хитойда биринчи хонимлар Хайхе дарёсида саёҳат қилди

1 дақиқа ўқиш52.2K
Хитойда биринчи хонимлар Хайхе дарёсида саёҳат қилди

1 сентябрь куни Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти плюс” формати доирасидаги муҳим учрашувлар нафақат давлат ва ҳукумат раҳбарлари, балки уларнинг турмуш ўртоқлари учун ҳам ўзига хос маданий дастурлар билан ёдда қолди. Мезбонликни Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг рафиқаси Пинг Лиюень амалга оширди.

У дастлаб меҳмонларни илиқ ва самимий кутиб олди. Биринчи хонимлар маданий дастур бошланишидан олдин оилавий суратга тушиб, ўзаро самимий мулоқот қилди. Дастурнинг илк қисмида турли мамлакатлар вакиллари ўз давлатлари маданий мероси, анъанавий қимматликлари ва тарихий ютуқлари ҳақида қизиқарли маълумот алмашди. Бу жараён нафақат дўстона муҳитни кучайтирди, балки халқлар ўртасидаги маънавий яқинликни ҳам янада мустаҳкамлади.

Шундан сўнг биринчи хонимлар учун Хайхе дарёси бўйлаб махсус кема сайри ташкил этилди. Дарё соҳилидаги манзаралар, шаҳарнинг замонавий ва тарихий қиёфаси меҳмонларга катта таассурот қолдирди.

Хитойда биринчи хонимлар Хайхе дарёсида саёҳат қилди

Тадбирда Непал, Арманистон, Малайзия, Мўғулистон, Озарбайжон, Эрон, Миср, Туркия ва Ўзбекистон раҳбарларининг рафиқалари, шунингдек Эрон Президентининг қизи ҳам иштирок этди. Бу саёҳат иштирокчилар учун нафақат маданий ҳодиса, балки мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида ҳам аҳамият касб этди.

Шу тариқа, Тяньцзиндаги маданий дастурлар “ШҲТ плюс” саммитига ўзига хос ранг-баранглик бағишлаб, биринчи хонимлар ўртасида самимий мулоқот ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?