date

Ўзбекистонлик машҳур боксчи Қозоғистон терма жамоасига ўтиши мумкин

Ўзбекистонлик машҳур боксчи Қозоғистон терма жамоасига ўтиши мумкин

Қўшни Қозоғистон оммавий ахборот воситалари яна бир қизиқарли маълумотни эълон қилди. "Sports.kz" сайтининг ёзишича, “Бірінші Бол” YouTube канали орқали журналистлар Уалихан Косанбай ва Олжас Байбосын шов-шувли янгиликни ошкор қилишди.

Уларнинг таъкидлашича, яқин кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидан бир боксчи Қозоғистон жамоасига қўшилиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳозирча бу спортчининг шахси ва исми очиқланмагани айтиб ўтилди.

Айни пайтда ҳар икки мамлакат спорт жамоатчилиги мазкур хабарга катта қизиқиш билан муносабат билдирмоқда. Ўзбек бокс мактаби кўплаб чемпионлар ва машҳур жангчиларни етиштириб келгани боис, бундай хабар кўпчиликнинг диққатини ўзига тортди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4–14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ташкил этилади. Шу сабабли, терма жамоалар таркибидаги ҳар қандай ўзгаришлар ушбу нуфузли мусобақа арафасида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Кутилмоқдаки, тафсилотлар яқин вақт ичида очиқланади ва қайси ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиши маълум бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик машҳур боксчи Қозоғистон терма жамоасига ўтиши мумкин