Ҳиндистонда чақалоқ қорнидан икки ҳомила олиб ташланди

1 дақиқа ўқиш3.8K
Ҳиндистонда чақалоқ қорнидан икки ҳомила олиб ташланди

Ҳиндистонда тиббиёт соҳаси тарихида ноодатий ва ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти амалга оширилди. Харьяна штати, Гургаон шаҳридаги шифохонада бир ойлик чақалоққа операция ўтказилиб, унинг қорнидан икки ривожланмаган ҳомила муваффақиятли олиб ташланди, деб хабар берди The Times of India.

Маълумотларга кўра, бу ҳолат тиббиётда “ҳомила ичида ҳомила” деб юритилади ва жуда кам — ҳар 500 мингта ҳолатдан бирида учрайди. Одатда бундай аномалия ҳомиладорликнинг илк ҳафталарида рўй беради: икки эгизакдан бири тўлиқ ривожланмай қолади ва иккинчи ҳомила ичига жойлашиб қолади.

Шифокорларнинг айтишича, чақалоқнинг онаси уч эгизакни туғиши кутилган, аммо ҳомиладорлик давомида улардан бири қолган иккитасини “ўзига сингдириб юборган”. Қизалоқ туғилгандан 20 кун ўтгач, қорни шишиб, овқатланишни тўхтатгани сабабли шифохонага олиб келинган. Текширувда унинг ошқозонини сиқиб турган ўсма шаклидаги тузилмалар аниқланди. Жарроҳлик пайтида эса улар ривожланмаган эмбрионлар экани маълум бўлди.

Операцияда 15 нафар тажрибали шифокор иштирок этди. Икки соат давом этган мураккаб жарроҳликда қизалоқнинг ички органларига шикаст етказмаслик учун ўта эҳтиёткорлик билан иш олиб борилди.

“Бу ҳақиқатан ҳам жуда ноёб ҳолат бўлди. Биз битта эмас, балки икки эмбрионни атиги бир ойлик чақалоқ ичида топдик. Энг қийини эса шундай митти организмда операцияни аниқлик билан амалга ошириш эди”, — деди шифокорлардан бири.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, жарроҳликдан кейин чақалоқ тезда ўзини яхши ҳис қила бошлаган ва ҳозирги пайтда соғлиги барқарор.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?